Вход
Реклама

Hayotdan roxat olib yashang

Qo'shdi:MasTerJoN (12.02.2018 / 21:36)
Reyting:rating 535 article (1)
Oqilgan:234
Fikrlar:0
screenHayotdan rohat olib yashang
Ҳаётингиздан роҳат олиб яшанг. Зеро, ҳаёт қисқадир.

Муҳаммад Арифий ҳикоя қилади:

Кунларнинг бирида менинг қўл телефонимга бир хат келди. Очиб қарасам, унда: «Муҳтарам шайх жаноблари, интиҳорнинг (ўз жонига қасд қилишнинг) ҳукми нима?!» – деб ёзилган эди. Мен дарҳол савол эгасига телефон қилиб, у билан боғландим. Қарасам, росса гуллаган, ўспирин ёшидаги йигит экан. Мен ундан саволини тушинмаганлигимни ва қайтадан беришини сўрадим. Йигит безовталаниб: «Нимаси тушинарсиз, савол аниқ ва равшан-ку! Ўз жонига қасд қилишнинг ҳукми нима?!» – деди. Йигитни кутилмаган жавоб билан ҳайратга солай деб, унга: «Интиҳорнинг ҳукми мустаҳаб», — дедим. Йигит ҳайратланиб: «Нимаа!» -деб бақирди!

Мен йигитнинг ҳолатини тушинган ҳолда: «Кел, қандай интиҳор қилишингни келишиб оламиз», —дедим. Йигит жим туриб қолди. Мен сўзимда давом этиб: «Нима учун интиҳор қилмоқчисан?! — деб сўрадим. Йигит: «Ишсизман. Одамлар мени ёқтиришмайди, ҳаётдаги энг бахтсиз, энг омадсиз инсон менман», деб ҳаётидаги энг бахтсиз онларини ҳикоя қилиб кетди.

Аксар одамларнинг офати-муаммоси ҳам шудир. Нега одам ўзига пас назар билан боқади?! Тоғнинг чўққисида турган одамларга қараб, ўзи ҳам ўша чўққига етиши мумкинлигини, бўлмади деганда тоғ устига чиқиши мумкинлигини тушинмайди. Мен сизга бу китобдан ёки бошқа ҳар қандай китоблардан фойда ололмайдиган кишини айтайми? У – ўз хатоларига таслим бўлган, ўзининг ижобий томонларини кўра олмаган кишидир. Ўзича: «Бу менинг табиатим, борим шу. Одамлар ҳам менга кўникиб бўлишган, мен табиатимни ўзгартиролмайман!» — дейди.

Бир куни ёши бир жойга борган мўйсафид билан бир мажлисда ўтириб қолдик. Атрофдаги одамлар уни фақат ёши катталиги учунгина ҳурмат қилишар эди. Мен бир-икки оғиз сўз сўзлаб, орада (Аллоҳ Ўз раҳматига олган бўлсин) шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳнинг бир фатвосини айтиб ўтдим. Сўзимни тугатар-тугатмас ҳалиги мўйсафид мақтаниб, фахрлана бошлади: «Мен шайх Ибн Боз билан бирга қирқ йил муқаддам бир масжидда шайх Муҳаммад ибн Иброҳим қўлида таҳсил олганмиз».

Мен унга ўгирилиб қарадим, баногоҳ у хурсандлигидан ўзига сиғмас эди. Чунки у ўз асрининг етук олимларидан бири бўлган, ҳаётда ўз ўрнини топа олган, забардас олим билан дўст бўлган экан. Ичимда ўзимча айтардим: «Эҳ бечора! Нега сен ҳам Ибн Боздек бўлолмадинг?! Рост, Ибн Боз юрган йўлни сен ҳам билган экансан, нега йўлингда давом этмадинг?! Ибн Боз вафот этганида минбарлар, меҳроблар, масжидлар ва эл-юрт хўнграб йиғлади. Балки сенга биров йиғламас, йиғласа ҳам фақат яқинларинг ва ҳўжа кўрсин йиғилар бўлар…!!

Ҳа, барчамиз бир кун келиб: «Фалончини танир эдим, фалончи билан синфдош бўлганмиз ва фалончи билан бирга ҳамсуҳбат бўлганмиз» — дермиз. Бу фахр эмас, балки фахр – ўша зотлар қандай қилиб чўққига чиққан бўлса, биз ҳам ўша чўққига чиқишимиздир! Ишни ҳозирдан бошланг, ўз фойдаларингизга ҳарис бўлинг, ҳаётдаги ютуқларингизга эришиш учун ҳаракат қилинг. Чеҳрангизни очиб, юзингизга табассум юргизинг. Бахилликни ташлаб, саховатпешаликни лозим тутинг. Ғазабни йўқотиб, ҳалимликни лозим тутинг. Мусибатларни хурсандчиликка айлантиринг, иймонингизни ўткирлаб, мустаҳкамлаб юринг…

Ҳаётингиздан роҳат олиб яшанг. Зеро, ҳаёт қисқадир. Унда ғам-ташвишлар учун вақт йўқ.

Мақсад – китобни ўқишингиз эмас, балки мақсад – китобдан фойда олишингиздир!

Муҳаммад Арифийнинг «Истамтиъ биҳаятик» китобидан
Yuklash txt | fb2
Новые пользователи
AyolYigitcha
Связаться с нами

ADMIN
Blatnoy_shumaher@mail.ru
+998(99)9773572

Официальные страницы
Odnoklassniki
SEVINCHIM.UZ
Janobi oliylari
UzMasterS.Ru